Депай учун курашаётган "Ливерпуль"га жиддий рақобатчи пайдо бўлди

"Лион" ҳужумчиси Мемфис Депай учун қизиқиш билдираётган жамоаларнинг сони ошиб бормоқда.

Corriere dello Sport нашрида ёзилишича, Депай хизматига "Лацио" клуби ҳам қизиқиб қолди. 26 ёшли ҳужумчининг "Лион" билан шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўжалланган.

Ўз навбатида Депай учун курашда "Ливерпуль" клуби асосий номзод сифатида кўрсатилмоқда.

Бу мавсумда Мемфис Депай Франция чемпионатида 13та учрашувда 9 маротаба тўп киритди.

Ўқилган: 1988
Лацио Лион Мемфис Депай

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича