Германия Кубогининг ¼ финалидан ўрин олган “Шальке” – “Бавария” учрашуви ўз якунига етди. Унда меҳмонлар минимал ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.
40-дақиқада Йозуа Киммих томонидан киритилган гол ўйин тақдирини ҳал қилиб берди.
Шу тариқа, мюнхенликлар мусобақа ярим финалига йўл олишди.
Германя Кубоги, ¼ финал
Шальке – Бавария 0:1
Гол: 0:1 – 40 Киммих.
Шальке – Шуберт, Очипка, Настасич, Беккер (Грегорич, 87), Кенни, Бужеляб (Раман, 64), Маккенни, Матондо (Кутуджу, 83), Шопф, Тодибо, Бургшталлер.
Бавария – Нойер, Алаба, Павар, Киммих, Дэвис, Коутиньо, Горетцка, Алькантара, Гнабри, Толиссо (Зиркзее, 85), Мюллер.
Огоҳлантиришлар: Бургшталлер (66), Настасич (66), Маккенни (86), Раман (90).