“Челси” ўзида “Ливерпуль”ни енгиб Англия кубоги чорак финалига йўл олди

Англия Кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган “Челси” – “Ливерпул” учрашуви ўз якунига етди. “Стэмфорд Бриж”да кечган баҳсда майдон эгаларининг қўли баланд келди.

13-дақиқада Виллиан лондонликларни олдинга олиб чиққан бўлса, 64-дақиқада Росс Баркли жамоасининг иккинчи голини урди.

Шу тариқа, “Челси” Англия Кубогининг кейинги босқичига йўл олди.

Англия Кубоги, 1/8 финал

Челси – Ливерпуль 2:0

Голлар: 1:0 – 13 Виллиан, 2:0 – 64 Баркли.

Челси – Аррисабалага, Алонсо, Аспиликуэта, Рюдигер, Зума, Ковачич (Маунт, 42), Баркли, Педро, Гилмур, Виллиан (Жоржиньо, 51), Жиру (Джеймс, 90).

Ливерпуль – Адриан, ван Дейк, Робертсон, Гомес, Уильямс, Джонс (Милнер, 70), Фабиньо, Мане, Лаллана (Салах, 80), Минамино, Ориги (Фирмино, 70).

Огоҳлантиришлар: Фабиньо (61), Милнер (76), Мане (90).

Ўқилган: 2101
Англия Кубоги Ливерпуль Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича