Рафаэль Бенитес: "Ливерпуль" менинг сўнгги йилларимда трансфер учун 17 млн пули бор эди. Клубда пул бўлмаган

"Ливерпуль" клубининг собиқ бош мураббийи Рафаэль Бенитес ўша вақт билан ҳозирги клуб вазияти ҳақида фирк билдириб ўтди.

- Сизнинг "Ливерпуль" билан ҳозирги вазияти борасида фарқи нимада?

- Бизда пул йўқ эди. Сўнгги пайт клубда трансфер учун бюджет 17 млн еврони ташкил қилган. Бундай маблағ билан рақобатбардош бўлишнинг иложи йўқ.

Биз биринчи сотиб кейин сотиб олишга интилар эдик, бу рақибларга яқинлашишнинг ягона йўли эди.

Ҳозирги жамоага 2-3 йил давомида яхшигина инвестиция киритилди, кўплаб омадли трансферлар қилинди. Бундан ташқари мураббийнинг фикрлари раҳбарият томонидан юқори бахоланади, - дейди Бенитес.

Испаниялик мутахассис "Ливерпуль" клубини 2004 йилдан 2010 йилга қадар бошқарган.

Ўқилган: 955
Англия чемпионати Ливерпуль Рафаэль Бенитес

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича