Жасурбек Яхшибоев "Eнергетик-БГУ" футболчисига айланди

Ҳамюртимиз Жасурбек Яхшибоев мавсум сўнггига қадар Беларуснинг "Eнергетик-БГУ" жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Беларус клубининг маълумот тарқатишича, куни кеча мазкур жамоа сафида назорат ўйинида рақиб дарвозасини ишғол этган ўзбекистонлик ярим ҳимоячи "Пахтакор"дан мавсум якунига қадар ижарага олинган. 

Қайд этиш жоиз, "Eнергетик-БГУ" Беларус чемпионати учун 2 нафар ҳамюртимизни рўйхатдан ўтказди. Мазкур жамоада шунингдек, Шоҳбоз Умаров ҳам фаолият олиб боради.

"Eнергетик-БГУ" Беларус Премиер Лигасининг 1-турини 19-март куни БАТEга қарши ўтказади.

Ўқилган: 1465
Легионерларимиз Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича