
УЕФА ижро қўмитасининг аъзоси Алексей Сорокин қўмита йиғилишида короновирус мавзуси деярли кўтарилмади деб айтиб ўтди.
"Короновирус саволи қўмита йиғилишида деярли кўтарилмади. УЕФА президенти вирус атрофидаги ваҳима вируснинг ўзидан ҳам ёмон бўлиши мумкинлигини таъкидлади. Унинг гапларига тўлиқ қўшиламан. У ҳаммани ваҳимага тушмасликка чорлади, ҳаммаси жойида, Евро-2020 бўйича ҳаммаси режа бўйича бўлади", - дейди Сорокин.
Европа чемпионати 12 июньдан 12 июльгача Европанинг 12та шаҳарида бўлиб ўтади.
Аввалги хабарларга кўра, УЕФА короновирус туфайли Евро-2020 ўтказиш санасини ўзгартиришни режалаштирмаяпти дейилган. Эпидемияга қарамай, мусобақа очилиши Римда бўлади.