Шухрат Файзиев: Тезкор голлар ўйин тақдирини ҳал қилди

“Машъал” – “Сўғдиёна” учрашувидан сўнг меҳмонлар ёрдамчи мураббийи Шухрат Файзиев ўз фикрларини билдириб ўтди:

“Биринчи навбатда “Машъал”ни қўлга киритилган ғалаба билан табриклайман. Илк дақиқалардаёқ тезкор иккита тўп ўтказиб юбордик ва ўйинга қайта олмадик. Мазкур икки гол ўйин натижасига таъсир этди. Ҳужумда ҳам ҳеч нарса ўхшамади.

Ўйинни таҳлил қиламиз. Хатолар устида иш олиб бораимз. Мағлубиятда бутун жамоа айбдор”, - деди мутахассис.

Ўқилган: 1662
Сўғдиёна

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича