Дилявер Ваниев: Йирик ҳисоб бўлишини кутмаган эдим

“Машъал” – “Сўғдиёна” учрашувидан сўнг мезбонлар катта мураббйиДилявер Ваниев ўз фикрларини билдириб ўтди:

“Биринчи навбатда футбол мухлисларини янги мавсум билан табриклайман. Ҳозир барча жамоамизни ғалаба билан табрикламоқда, аммо мен натижадан қониқиш ҳосил қилдим. Бироқ ўйин борасида бундай дея олмайман. Боиси, муваффақиятсизликлар ҳам бўлди, рақибда ҳам имкониятлар бўлди. Тўғриси, ҳисоб 3:0 бўлишини кутмаган эдим.

Келгуси тур Тошкентда “Бунёдкор”га қарши баҳс олиб борамиз ва очко олишга, у ерда бугунгидек футбол кўрсатишга ҳаракат қиламиз”, – деди Ваниев.

Ўқилган: 1746
Машғулотлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича