Погба қачон сафга қайтиши маълум

“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Поль Погба сафга қайтишга яқин.

L'Equipe нашрининг хабар беришича, 26 ёшли футболчи келаси ҳафтага машғулотларга қайтади ва Англия Премьер-Лигасининг 29-тур доирасида “Манчестер Сити”га қарши бўлиб ўтадиган ўйинда иштирок этиши мумкин. Аммо у катта эҳтимол билан “Тоттенхэм” билан бўлиб ўтадиган ўйинда майдонга тушиши кутилмоқда.

Маълумот ўрнида, Погба жорий мавсум АПЛда 7 ўйинда иштирок этди ва иккита голга ассисентлик қилди. 

Ўқилган: 1943
Поль Погба

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича