Инфантино офсайд ҳақида: Қоидаларга янгича нигоҳ билан қараш керак

ФИФА президенти Жанни Инфантино офсайдни аниқлаш қоидасига ўзгартиришлар бўлиши ҳақида гапириб ўтди.

Офсайдни аниқлаш қоидаси ҳақида

"Мен офсайдни аниқлашга янгича нигоҳ билан қараш кераклиги тарафдориман. Бу ерда энг муҳими ушбу қоиданинг қандай ишлашида ва бунга қандай кўмак бера олишимизни аниқлаштириш керак.

Айрим қарорлар орасида жуда ҳам нозик чизиқ бор ва ўйинни томоша қилаётган одамларга офсайд бор йўқлигини аниқлаш қийин бўлмоқда"

Қоидаларнинг VAR билан алоқаси ҳақида

"Италия, Испания, Португалия ва Германияда офсайдни аниқлаш борасидаги можаролар видеотакрорлар билан боғлиқ эмас.

Бу муаммо эмас, бу ўрганадиган нарса. Бу ерда гап қоиданинг ўзида, видеотакрорлар билан уни ишлатишда эмас. Улар ўзаро боғлиқ ҳолда ишлаши керак", - дейди Инфантино.

Ўқилган: 1591
VAR тизими Жанни Инфантино ФИФА фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича