
Англия чемпионатининг 28-турида "Челси" клуби "Борнмут" билан очколар бўлишиб олди (2:2). Дурангга қарамай Фрэнк Лэмпард жамоаси мусобақа жадвалининг 4-ўрнида қолди.
Учрашувда ҳисоб 33-дақиқага келиб очилди. Алонсо меҳмонларни олдинга олиб чиқди, иккинчи бўлим бошларида Лерма орадаги фарқни тенглаштиришга эришди. Орадан 3 дақиқа ўтиб Кинг майдон эгаларини олдинга олиб чиқди. Ўйиннинг асосий вақти тугашига 5 дақиқа қолганида яна ўша Алонсо тўп киритиб "Челси"ни мағлубиятда асраб қолди.
Англия чемпионати 28-тур
Борнмут – Челси 2:2 (0:1, 2:1)
Голлар: 0:1 – 33 Алонсо, 1:1 – 54 Лерма, 2:1 – 57 Кинг, 2:2 – 85 Алонсо.
Борнмут – Рэмсдейл, Кук, Стэйси, Аке, Смит, Биллинг, Лерма, Кук (Гослинг, 81), Фрэйзер, Уилсон, Кинг (Станислас, 68).
Челси – Кабальеро, Алонсо, Томори (Виллиан, 64), Аспиликуэта, Джеймс, Маунт, Жоржиньо (Баркли, 64), Педро, Ковачич, Кристенсен, Жиру (Батшуайи, 72).
Огоҳлантиришлар: Жоржиньо (17), Смит (59), Кристенсен (71), Уилсон (88).