АГМК ўз майдонида “Металлург” билан дуранг ўйнади

Ўзбекистон чемпионатининг 1-туридан ўрин олган АГМК – “Металлург” учрашуви ўз якунига етди. Олмалиқда бўлиб ўтган ўйинда дуранг натижа қайд этилди.

Учрашувнинг 9-дақиқасида Мате Вацадзе майдон эгаларини олдинга олиб чиққан бўлса, 28-дақиқада Аброр Тошқўзиев мувозанатни тиклади.

Иккинчи бўлимда икки жамоада ҳам бир қатор имкониятлар юзага келди, бироқ дарвозалар бошқа ишғол қилинмади.

Шу тариқа, Суперлига ушбу мавсумидаги илк дуранг қайд этилди.

Суперлига, 1-тур

АГМК – “Металлург” 1:1

Голлар: Вацадзе (9) – Тошқўзиев (28)

АГМК — 32.Суҳроб Султонов - 2.Акмал Шораҳмедов, 44.Бобур Йўлдошев, 3.Сардор Раҳмонов, 31.Сайдулло Раҳматов - 23.Йован Жокич, 4.Миржамол Қосимов - 17.Санжар Турсунов, 18.Баҳром Абдураҳимов, 7.Элгужа Григалашвили - 21.Мате Ватсадзе.

“Металлург” — 12.Александр Лобанов - 30.Андрей Шипилов, 5.Аббос Отахонов, 21.Камолиддин Тожиев, 28.Станислав Андреев - 55.Акбар Исматуллаев, 8.Саламат Қутибаев, 88.Евгений Чумак - 27.Ихтиёр Тошпўлатов, 10.Шаҳзод Убайдуллаев, 14.Аброр Тошқўзиев.

Ўқилган: 2306
АГМК Металлург Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича