УЕФА коронавирус туфайли ҳозирча ЕВРО-2020 ўтказилиш санасини ўзгартирмоқчи эмас.
“Евро-2020 жорий йилнинг 12 июнь куни Римда бошланади. УЕФА коронавирус борасида маҳаллий вакиллар билан ҳар куни боғланиб турибди.
Ҳозир режани ўзгартиришга бирор-бир сабаб йўқ. Бу масала доимий равишда кузатилиб борилади”, - деб ёзади УЕФА матбуот хизмати.
Маълумот ўрнида, Евро-2020 мусобақаси 12 июндан бошлаб 12 июлгача Европанинг 12 та шаҳрида бўлиб ўтади.
Коронавирус ЕВРО-2020 ўтказилишига ҳалал бермайди – УЕФА
Ўқилган: 1580