Ўзбекистон чемпионатининг 1-туридан ўрин олган “Машъал” – “Сўғдиёна” учрашуви ўз якунига етди. Муборакда бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.
Учрашувнинг 2-дақиқасидаёқ Мўмин Мелиев майдон эгаларини олдинга олиб чиққан бўлса, 11-дақиқада Никита Павленко жамоасининг иккинчи голини урди.
Иккинчи бўлимда устунлик жиззахликлар томонида бўлди, бироқ “Сўғдиёна” вазиятни ўнглай олмади. Ўйин якунланиши арафасида Нажмиддин Нормуродов ҳисобни йириклаштирди.
Шу тариқа, “Машъал” мавсумни ғалаба билан бошлади.
Суперлига, 1-тур
“Машъал” – “Сўғдиёна” 3:0
Голлар: Мелиев (2), Павленко (11), Нормуродов (90+1)
“Машъал”: Раҳим Давронов, Нажмиддин Нормуродов, Сирожиддин Раҳматуллаев, Ифеаньи (Муҳаммад Алиқулов, 90+1), Никита Павленко (Шоҳжаҳон Абдусаломов, 87), Шерзод Темиров, Мўмин Мелиев, Жамолиддин Убодуллаев, Аббос Шодмонов, Сирожиддин Қўзиев, Самандар Шукуриллаев.
“Сўғдиёна”: Милан Митрович, Искандар Шойқулов, Элёр Орифов, Аюбхон Нўманов, Санжар Рашидов, Шоҳруз Норхонов, Жасур Ҳасанов, Шавкат Муллажонов, Жавоҳир Қаҳрамонов (Баҳодир Насимов, 25), Эливелто Рибейро Дантас (Санъат Шихов, 25), Марко Колакович.
Огоҳлантиришлар: Ифэаньи (6), Павлеко (62), Нагаев (77).
Фото: ПФЛ