Андрей Фёдоров: Мавсумни ғалаба билан бошлаганимиз футболчиларга рухий далда бўлади

“Локомотив” – “Андижон” учрашувидан сўнг мезбонлар устози Андрей Фёдоров қуйидагича фикр билдирди:

“Барчани бошланган янги мавсум билан табриклайман. Ўйин тугаганидан кейин кийиниш хонасида йигитларга фақатгина натижа ёққанини айтдим. Мавсум бошланишидан олдин барча жамоалар 1-турда юқори куч билан тушишини кутгандим. Бугун кўплаб вазиятлар яратганимиз мени қувонтирди.

Ўйин сифатини яхшилаш борасида кўплаб ишлар олиб боргандик. Жамоанинг катта қисми ўзгарган. Улар ҳали жамоа тарзида шакллана олишмади. Шу боисдан қўлга киритилган қийин ғалаба билан уларни табриклайман. Олдиндаги катта мавсумни ғалаба билан бошлаганимиз уларга рухий далда бўлади”, - деди Фёдоров.

Ўқилган: 667
Андрей Фёдоров Локомотив

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича