“Локомотив” – “Андижон” учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Александр Хомяков қуйидагича фикр билдирди:
“Барчани янги мавсум билан табриклайман. Олдинда чиройли ўйинлар бизни доимо хурсанд қилишини истайман. Футболчилар стартдаёқ катта куч билан ўйнашмоқда. Кеча чемпионатнинг илк ўйинида ҳам юқори шиддатни кўрдик.
Мухлислар бугун ажойиб баҳсни кузатиб боришди. Томонлар фақатгина ҳужумга эътибор беришгани учун жуда кўплаб вазиятлар бўлди. Шу боисдан жамоамиз энди олдинга қараб интилади ва юқори натижалар ҳақида ўйлайди”, - деди Хомяков.
Александр Хомяков: Жамоамиз юқори натижалар ҳақида ўйлайди
Ўқилган: 1437