Садьо Мане: АПЛ – дунёнинг энг зўр лигаси. Ҳар бир ўйинда 100% куч билан ўйнаш керак

"Ливерпуль" клуби футболчиси Садьо Мане АПЛдаги ҳозирги устунликка эришиш осон бўлмаганини таъкидлади.

"Осон? Бундай бўлишини истаган бўлар эдим. Биз АПЛни дунёнинг энг кучли лигаси эканлигини ва ҳар бир ўйинда ғалаба учун 100% куч билан ўйнаш кераклигини тушунамиз.

Биз айнан шундай қилишга ҳаракат қилмоқдамиз ва буни уддалаяпмиз. Аммо биз кўп ишлашда давом этамиз ва ўз мақсадимиз йўлида меҳнат қиламиз.

Бошиданоқ АПЛда ғолиб бўлиш бош мақсадимиз бўлган. Агар ютсак бу клуб ва мухлислар учун жуда ҳам соз бўлади", - дейди Мане.

"Ливерпуль" клуби АПЛда 79 очко билан пешқадамлик қилмоқда ва энг қин таъқибчиси "Манчестер Сити" клубини 27 очкога ортда қолдирмоқда.

Ўқилган: 672
Англия чемпионати Ливерпуль Садио Мане

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича