“Локомотив” ўз майдонида “Андижон”дан устун келди

Ўзбекистон чемпионатининг 1-туридан ўрин олган “Локомотив” – “Андижон” учрашуви ўз якунига етди. Унда мезбонлар кичик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувда Кирилл Погребняк дублга эришди. Меҳмонларнинг ягона жавоб тўпини Жамшид Хасанов киритди.

Шу тариқа, Андрей Фёдоров шогирдлари мавсумни ғалаба билан бошлашди.

Суперлига, 1-тур

"Локомотив" – "Андижон" 2:1

Голлар: Кирилл Погребняк (9, 30), Жамшид Ҳасанов (87)

"Локомотив": 1.Игнатий Нестеров, 4.Шаҳзод Шайманов, 5.Деян Дамянович, 6.Даврон Умиров (25.Жавоҳир Алижонов, 86), 7.Кахи Махарадзе, 9.Кирилл Погребняк (77.Диёржон Туропов, 68), 10.Марат Бикмаев, 11.Тимурхўжа Абдухолиқов, 24.Даврон Ҳошимов, 33.Олег Зотеев, 37.Шерзод Файзиев.

"Андижон": 1.Аслонбек Аҳроров, 3.Азамат Исроилов, 5.Хушнудбек Авилов, 7.Жамшид Ҳасанов, 8.Фарҳод Бекмуратов, 11.Сирож Мелиев, 17.Абдуллоҳ Алимов, 22.Усмонали Исмоналиев, 23.Тимур Усмонов (10.Артём Литвяков, 66), 27.Муҳаммадали Юлдашев (25.Қаҳрамон Баҳодиров, 70), 88.Дмитро Зозуля.

Ўқилган: 1093
Андижон Локомотив Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича