“Қўқон-1912” ўз майдонида “Бухоро”ни йирик ҳисобда енгди

Ўзбекистон чемпионатининг 1-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Бухоро” учрашуви ўз якунига етди. Қўқонда бўлиб ўтган баҳсда мезбонларнинг қўли баланд келди.

Учрашувнинг 17-дақиқасида Мурод Холмуҳаммедов жарима зарбасидан тўп киритди. 70-дақиқада Холмуҳаммедов яна жарима зарбасини голга айлантирди.

85-дақиқада Қувондиқ Рўзиев ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Шу тариқа, қўқонликлар мавсумни йирик ғалаба билан бошлашди.

Суперлига, 1-тур

"Қўқон-1912" – "Бухоро" 3:0

Голлар:
Мурод Холмуҳаммедов (17, 70), Қувондиқ Рўзиев (85).

Фото: ПФЛ

Ўқилган: 2154
Бухоро Қўқон-1912 Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича