“Реал” Бензема билан шартномани узайтирди

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Карим Бенземанинг агенти Карим Жазири “қироллик клуби” билан шартномани узайтирилгани ҳақида айтди.

32 ёшли футболчи “Реал” билан шартномасини яна икки йилга узайтирган. Бу ҳақда Жазири AS нашрига маълум қилди.

Маълумот ўрнида, Бензема “Реал”га 2009 йил “Лион”дан ўтган ва умумий ҳисобда Мадрид клубида 498 та ўйинда майдонга тушди ва 240 та гол урди.

Ўқилган: 1888
Карим Бензема Реал Мадрид

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича