"МЮ" Грилишнинг трансферини олдиндан ҳал қилишга тайёр

"Манчестер Юнайтед" клуби "Астон Вилла" ярим ҳимоячиси Жек Грилишга қизиқишини қайта тиклади.

Манчестер клуби ёздаги трансфер келишувини февраль ойидаёқ режалаштириб қўймоқчи.

"МЮ" 24 ёшли футболчининг Англия терма жамоасида дебют қилиб ва Евро-2020да иштирок этишини тушуниб турибди. Бу эса футболчининг трансфер нархи ошишига олиб келади.

Грилишнинг шартномасида 45 млн евро қийматидаги товон пули белгиланган, бироқ "Астон Вилла" клуби ушбу маълумотни тасдиқламади.

Ўқилган: 1817
Англия чемпионати Астон Вилла Манчестер Юнайтед Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича