ЖЧ-2022 мусобақалари учун УЕФА ўз ҳакамлари номзодини эълон қилди

Қатарда бўлиб ўтиши кутилаётган жаҳон чемпионатида ҳакамлик қиладиган ҳакамлар қаторида Россиялик мутахассислар йўқ.

УЕФА тақдим қилган ҳакамлар рўйхати қуйидагича: Славко Винчич (Словения), Карлос дель Серро Гранде, Хесус Хиль Мансано (иккиси ҳам — Испания), Срджан Йованович (Сербия), Георгий Кабаков (Болгария), Иван Кружльяк (Словакия), Данни Маккели (Голландия), Шимон Марчиняк (Польша), Майкл Оливер, Энтони Тэйлор (иккиси ҳам — Англия), Даниэле Орсато (Италия), Артур Соареш Диаш (Португалия), Андрис Трейманис (Латвия), Клеман Тюрпен (Франция), Овидиу Хацеган (Румыния), Феликс Цвайер (Германия), Андреас Экберг (Швеция).

Ушбу ҳакамларнинг кўпчилиги февраль ойининг бошида Лиссабондаги йиғинда иштирок этишган.

Кейинги жаҳон чемпионати Қатарда 2022 йилнинг ноябрь ойидан декабрь ойигача бўлиб этади.

Ўқилган: 708
ЖЧ-2022 УЕФА фаолиятига доир Ҳакамлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича