Apex Insurance – ЎзПФЛнинг суғурта бўйича ҳамкорига айланди

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси янги мавсум олдидан Apex Insurance суғурта компанияси билан ҳамкорлик бўйича шартнома имзолади.

Айнан суғурта бўйича мамлакатимизнинг етакчи компанияларидан бири ҳисобланган ушбу суғурта компанияси янги мавсумда Ўзбекистон Профессионал Лигаси билан ҳамкорлик қилади.

2020 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган Суперлига, U-21, Про-лига, Биринчи лига, аёллар Олий лигаси, футзал Олий лигаси мусобақаларида иштирок этувчи барча спортчи (футболчи)лар ҳамда ушбу мусобақаларни бошқарувчи ҳакам ва назоратчиларини бахтсиз ҳодисалардан суғурта қилиш айнан Apex Insurance томонидан амалга оширилади. Ҳамкорлик доирасида ЎзПФЛ томонидан ўказиладиган барча мусобақаларда қатнашадиган футболчиларнинг суғуртаси билан боғлиқ ҳаражатлар ЎзПФЛ томонидан қопланади.

Ўқилган: 1627
ПФЛ фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича