“Барселона” ёзда “Валенсия” ҳимоячисини қўлга киритмоқчи

“Валенсия” ҳимоячиси Уго Гильямон фаолиятини “Барселона”да давом эттириши мумкин деб хабар бермқода, Sport нашри.

Манбанинг хабарига кўра, каталонияликлар футболчи билан шартнома имзолашга яқин турибди. 20 ёшли футболчининг шартномаси ушбу мавсум охирида тугайди, бу билан Гильямон ёзда “Барселона” жамоасига текинга ўтади.

Уго Испания чемпионатининг 25 турида “Валенсия” сафида “Реал Сосьедад”га қарши ўйинда дебют қилди.

Ўқилган: 1349
Барселона Валенсия Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича