
Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес "Реал" ярим ҳимоячиси Эден Азар жароҳати ҳақида фикр билдириб ўтди.
"Биз "Реал"нинг тиббий бўлими билан алоқа қиляпмиз, Эден учун ҳавотирдамиз. "Манчестер Сити"га қарши муҳим ўйиндан олдин бу ишнинг бўлгани ёмон бўлди.
Азар ушбу жароҳати туфайли уч ойга сафдан чиққани жуда ҳам ачинарли ҳолат, бундай ўйинчи ҳар доим майдонда бўлиши керак", - дейди Мартинес.
Бельгиялик футболчи Испания чемпионатининг 25-тур "Леванте" жамоасига қарши ўйинда жароҳат олиб майдонни чўлоқланган ҳолатда тарк этди. Азарнинг ўнг оёғи чатнаган.