Лэмпард: Бугун мен ҳохлаган “Челси”ни кўрдим

“Челси” бош мураббийи Фрэнк Лэмпард АПЛнинг 27-тур доирасида “Тоттенхэм”га қарши бўлиб ўтган ўйиндан кейин фикрларини билдириб ўтди.

“Биз ўтказиб юборилган голдан бироз ҳайрон қолдик. Айнан ушбу голдан кейин бироз бир неча дақиқа асабийлашдим. Лекин ўйин даражаси мен сўрагандек, бундан ортиқ  яхши ўйнашни талаб қилиб бўлмайди. Олдиндан ғалабани қозониш учун биз эртароқ гол уришимиз керак эди, аммо ҳеч қиси йўқ футболчилар мен сўрагандек ўйин кўрсатишди.

Уйда бизни ишимиз юришмаётгани ҳақида хабаримиз бор. Охирги кунлар биз ушбу масала сабабини қидирдик. Мен бундан буёғига биз яхши ўйнадик, аммо ғалабани қўлдан бой бердик дея олмасдим. Бундай сўзлар билан фақатгина жамоамга жабр қилишим мумкин. Мен учун идеал футбол – бу икки тараф жарима майдончасидаги ҳаракат ва бутун ўйин давомида мувозанатни сақлай олиш. Бугун мен ўзим ҳохлаган ўйинни кўрдим.

Шубхасиз, Жиру ҳимояга чуқуроқ эътибор берадиган жамоаларга қарши ўйинда бизга ёрдам бера олади. Мен унинг ўйинидан мамнунман, Оливье майдонга тушди ва гол урди. Бу мени хурсанд қилди, рақобат ҳар доим муҳим.

“Бавария”га қарши ўйинда бугунги ўйинимизга қараганда икки баробар яхшироқ ўйнашимиз керак, бу Чемпионлар Лигаси”, - дейди Лэмпард.

Ўқилган: 1620
Фрэнк Лэмпард

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича