Иммобиле А Серияда рекорд ўрнатди

“Лацио” ҳужумчиси Чиро Иммобиле Италия чемпионати доирасида “Женоа”га қарши кечган учрашувда гол урди (3:2).

30 ёшли ҳужумчи А Сериянинг дастлабки 25 та ўйинида ўзининг 27-голини урди ва бу билан 1958/1959 мавсумда ушбу натижани амалга оширган Антонио Анжелиллонинг рекордини такрорлади.

Иммобиле Италия чемпионатида тўпурарлар пойгасида 27 та голи билан биринчи ўринда кетмоқда. “Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду 6 та гол ортда кетмоқда.

Ўқилган: 1920
Лацио Рекордлар Чиро Иммобиле

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича