Ўзбекистон термаси Беларусга ютқазиб қўйди

Ўзбекистон – Беларус ўртоқлик учрашуви ўз якунига етди. БААда бўлиб ўтган баҳсда номинал меҳмонларнинг қўли баланд келди.

Биринчи бўлим ўрталарида рақиблар Павел Нехайчикнинг голидан кейин ҳисобни очди. 58-дақиқада Беларус футболчилари пенальтидан унумли фойдалана олмади. Зарбани Элдор Суюнов қатарди.

Шу билан ўйинохиригача ҳисоб ўзгармади ва Ўзбекистон терма жамоаси мағлубиятга учради.

Ўртолик учрашуви

Ўзбекистон - Белорусь 0:1

Гол: 
Нехайчик (26)

Ўзбекистон:
 Элдор Суюнов, Олег Зотеев, Егор Кримец, Умарбек Эшмуродов, Мурод Холмуҳамедов, Санжар Қодирқулов, Акбар Исматуллаев, Аброр Исмоилов, Бобур Абдухолиқов, Жасур Жалолиддинов, Игорь Сергеев.
Беларусь: Павлюченко, Матвейчик, Политевич, Павловец, Бурко, Корзун, Кендиш, Нехайчик, Драгун, Стасевич, Лаптев

Ўқилган: 6751
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Ўртоқлик учрашувлари

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича