Холанд 2019/20 мавсумда: 30 та ўйин 40 та гол!

Дортмунднинг “Боруссия” клуби Бундеслиганинг 23-турида “Вердер” устидан ғалаба қозонди.

Учрашувнинг 66-дақиқасида Ашраф Ҳакимини узатмасидан кейин Эрлинг Холанд ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди.  

Норвегиялик футболчи Бундеслиганинг 6 та ўйинида қатнашиб 9 та гол урди. Умумий ҳисобда эса у “Боруссия” сафида 8 та ўйинда майдонга тушиб 12 та гол урди.

Маълумот ўрнида, 2019/2020 мавсум 19 ёшли Холанд “Ред Булл Зальцбург”даги ўйинларини қўшиб ҳисобласа у 30 та ўйинда майдонга тушди ва жами бўлиб 40 та гол урди.

*****

Ҳамкорларимиздан:

1.000.000 сўмгача бонусни қўлга киритинг!

Ўқилган: 2910
Статистика Эрлинг Холанд

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича