"Бавария" клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски "Падерборн"га қарши ўйинда иккита гол урди.
Бу билан 31 ёшли польшалик иқтидор эгаси Бундеслигада 25 та гол уришга эришди ва мусобақанинг тўпурарига айланди.
Топ-5 лигаларда ундан яхшироқ кўрсаткич фақатгина "Лацио" ҳужумчиси Чиро Иммобиледа. У 26 та гол урган. Иммобиле шу голлардан 10 тасини пенальтидан урган бўлса, Лева 3 тасини 11 метрлик нуқтадан киритган.
Левандовски 25 та гол урди. Топ-5 лигаларда ундан юқори фақат Иммобиле
Ўқилган: 1614