Даити Камада – еврокубокларда хет-трик қилган иккинчи япониялик

“Айнтрахт” ярим ҳимоячиси Даити Камада Европа Лигасининг 1/16 финал доирасида “Ред Булл Зальцбург” дарвозасига учта гол урди.

23 ёшли футболчи еврокубокларда хет-трик қилган иккинчи япониялик футболчи бўлди.
 
Илк бор ушбу натижани Такуми Минамино “Ред Булл Зальцбург” сафида “Русенборг”га хет-трикни расмийлаштирган.

Ҳозир Минамино “Ливерпуль”да ўйнамоқда.

Ўқилган: 1660
Европа Лигаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича