Сульшер: Ўйин яхши шароитда ўтмади

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер Европа Лигаси 1/16 финал доирасида “Брюгге”га қарши бўлиб ўтган ўйиндан кейин фикрларини билдириб ўтди.

“Ўйин яхши шароитда ўтмади, биз ҳудди сунъий қопламада ўйнагандек бўлдик, тўпни йўқотиш жуда осон бўлиб қолди.

Меҳмонда гол уришга муваффақ бўлдик, индивидуаль нуқтаи назардан қараса натижа ёмон эмас. Биз ғалаба қозониш учун оҳиригача курашдик. Натижадан қониқиш ҳосил қилдим, бироқ биз бунданда яхшироқ ўйнашимиз мумкин”, - дейди Сульшер.

Ўқилган: 1336
Оле-Гуннар Сульшер

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича