Аёллар жамоамиз футзал бўйича мамлакат чемпионатида учинчи ўринни эгаллади

"Пахтакор" аёллар жамоаси Ўзбекистон чемпионати совриндорлари орасидан жой олди.

Футзал бўйича 15-чемпионатнинг гуруҳ босқичида "Қизилқум"ни 5:0, "Навбаҳор"ни 6:3ни мағлубиятга учратган "Пахтакор" ярим финалда "Севинч" билан тўқнаш келиб, 1:7 ҳисобида мағлубиятга учраганди. Учинчи ўрин учун кечган беллашувда АГМКга қарши баҳс олиб борган жамоамиз кескин кечган ўйинда 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, мамлакат чемпионатида учинчи поғонани эгаллашди.

Мадина Воҳидова киритган икки тўпга олмалиқликлар бир гол билан жавоб қайтаришди. Шу тариқа "Пахтакор" аёллар жамоаси футзал бўйича чемпионатни совриндорлар сафида якунлади.

Ўқилган: 832
Аёллар футболи Пахтакор

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича