“Ювентус” ҳужум чизиғини кучайтириш учун иккита номзодни кўриб чиқмоқда

“Ювентус” клуби ёзда янги ҳужумчи сотиб олмоқчи, деб хабар бермоқда Tuttosport нашри.

Туринликлар “Манчестер Сити” ҳужумчиси Габриэл Жесус ва ҳозирда ижара асосида “ПСЖ”да ўйнаётган “Интер” футболчиси Мауро Икардига қизиқмоқда.

Ҳар бир футболчининг трансфери 70 миллион еврога баҳоланмоқда.

22 ёшли Жесус Англия чемпионатининг ушбу мавсумида 21 та ўйинда 9 та гол урган. 27 ёшли Икарди эса Франция чемпионатида 18 та ўйинда 11 та гол урди.

Ўқилган: 2331
Габриэл Жезус Мауро Икарди Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича