Сон Хён Мин узоқ муддатга сафдан чиқди

"Тоттенхэм" клуби ҳужумчиси Сон Хён Мин Англия чемпионатининг 26-тури "Астон Вилла"га қарши ўйинда жароҳат олди.

27 ёшли ҳужумчининг ўнг қўли синган деб ташҳис қўйилган. Ушбу ҳафта футболчининг қўли жарроҳлик амалиёти қилинади.

"Тоттенхэм" клубининг сайтида эълон қилинган хабарда ўйинчи бир неча ҳафтага сафдан чиққани таъкидланган. The Athletic нашрининг таъкидлашича, футболчининг тикланиши учун 6 ҳафтадан 8 ҳафтагача вақт талаб этилади.

Лондонликларнинг бошқа ҳужумчиси Харри Кейн январь ойида жароҳат олган эди ва апрель ойидан эрта майдонга қайтмайди.

19 февраль куни "Тоттенхэм" клуби ЕЧЛ 1/8 финал босқичида "РБ Лейпциг" жамоасига қарши майдонга тушади.

Ўқилган: 1822
Англия чемпионати Европа Чемпионлар лигаси Жароҳатлар РБ Лейпциг Сон Хин Мин Тоттенхэм

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича