Хабарингиз бор ушбу футбол тарихидаги 25 та энг қиммат харидлар ҳақидаги мақоламизнинг 1-қисмини сайтимизда тақдим этган эдик. Бугун эса мақоланинг 2-қисмини эътиборингизга ҳавола этамиз.
 
 

12. Дарко Панчев – “Црвена Звезда”дан “Интер”га
1992 йилги трансфер нархи: £ 10,800,000
Ҳозирги кунга мослаштирсак: £ 152,008,497
1992 йилда 10 млн – бу жиддий таклиф эди. Бир мавсум аввал “Олтин бутса”ни олган Панчевга ишонч билдирди миланликлар. Аммо футболчи янги жамоасида ўзини кўрсата олмади. 19 ўйинда атиги 3 та гол ура олди.

11. Игорь Шалимов – “Фоджа”дан “Интер”га
1992 йилги трансфер нархи: £ 10,800,000
Ҳозирги кунга мослаштирсак: £  152,008,497
“Интер”нинг тўқсонинчи йиллардаги яна бир шов-шувли трансферларидан бири. Аммо Игорь у ерда порлай олмади. Кейинчалик “Дуйсбург”, “Лугано”, “Наполи” каби жамоаларда ҳам тўп сурди.

10. Жан-Пьер Папен – “Марсель”дан “Милан”га
1992 йилги трансфер нархи: £ 10,800,000
Ҳозирги кунга мослаштирсак: £ 152,000,497
Милан тўқсонинчи йилларда энг бой пойтахтлардан бири бўлган, шекилли.Папен 1991 йилда “Олтин тўп”ни ютган эди ва “Милан” ўйлаб ўтирмасдан футболчини харид қилди. 2 мавсумда 31 та гол. Унинг Италияда кўрсатган натижаси. Ана шу 2 мавсумида 2 та Скудетто ва бир марта Чемпионлар лигасини қўлга киритади.

9. Ален Бокшич – “Марсель”дан “Лацио”га
1993 йилги трансфер нархи: £ 9,900,000
Ҳозирги кунга мослаштирсак: £ 153,164,269
Бокшич футбол тарихидаги энг қиммат тўққизинчи футболчи. Ален “Лацио”да ўзини кўрсата олмади ва кейинчалик “Ювентус”га ўтиб кетди. 

8. Роналдо – “Интер”дан “Реал”га 
2002 йилдаги трансфер нархи: £40,500,000
Ҳозирги кунга мослаштирсак:£155,210,616
“Интер”даги беш йилидан сўнг Роналдо хизматларига Испаниядагилар яна қизиқиш билдира бошлашди.
Бу сафар “Барса” эмас, “Реал”. Роналдо ўзига тўланган пулларни оқлади. 4 мавсум давомида 104 та гол урди “Қаймоқранглилар” сафида.

7. Зинедин Зидан – “Ювентус”дан “Реал”га
2001 йилдаги трансфер нархи: £ 69,750,000
Ҳозирги кунга мослаштирсак: £ 157,531,382
Ўша маҳалда “Галлактикос” энг авжига чиққан пайтлар эди. Шунинг учун Зиданга тўланган 70 млн ҳеч кимни ҳайрон қолдирмади. Зидан “Реал”нинг афсонасига айланди.

6. Рио Фердинанд – “Лидс”дан “Манчестер Юнайтед”га
2002 йилдаги трансфер нархи: £  41,400,000
Ҳозирги кунга мослаштирсак: £ 158,659,741
Рио Фердинанд “Қизил иблислар” сафига ўтгач, британиялик энг қиммат футболчига айланди. Рио “МЮ”нинг афсоналаридан бирига айланди. Манчестерликлар сафида ўтказган 12 мавсуми давомида 6 марта АПЛ чемпионлигини қўлга киритган.

5. Гарет Бэйл – “Тоттенхэм”дан “Реал”га
2013 йилги трансфер нархи:  £ 90,900,000
Ҳозирги кунга мослаштирсак: £ 166,605,071
2013 йилда футболчи тарихдаги энг қиммат футболчига айланган эди. Аммо ҳалигача Мадридда унинг ўрни қандай эканлигини билмаймиз. Мадрид жамоаси учун 104 та гол урган футболчини танқид қилиш мумкинми?

4. Ромарио – “ПСВ”дан “Барселона”га
1993 йилги трансфер нархи: £ 10,800,000
Ҳозирги кунга мослаштирсак: 167,088,293
1000 га яқин голлар муаллифи Каталония жамоасига ўша вақтдаги энг қиммат нархга ўтганди. 33 ўйинда 30 та гол урган футболчи “Барса”да кўп ушланиб қолмади. 

3. Криштиану Роналду – “Манчестер Юнайтед”дан “Реал”га