"Бунёдкор": Аёллар футболи, биринчи ўйинда йирик ғалаба

Аёллар ўртасида футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати давом этмоқда.

Хабарингиз бор, мусобақанинг 1-туридан ўрин олган «Бунёдкор-W» - «Локомотив-W» учрашуви 18 февралга қолдирилган эди. 2-турдан ўрин олган «Металлург-W» - «Бунёдкор-W» учрашуви голлар шоусига айланиб кетди. Жамоамиз жиддий рақиб дарвозасини олти бор ишғол қилди. Маҳлиё Сарикова ва Людмила Карачик дублга эришган бўлса, яна икки голга Феруза Турдибоева ҳамда Зумрадхон Назарова муаллифлик қилди.  

Эртага гуруҳнинг сўнгги учрашуви ўтказилади. Мазкур беллашувда қайд этиладиган дуранг ҳам жамоамизни гуруҳ пешқадамига айлантиради ва чемпионлик йўлидаги курашда давом этамиз.

Ўзбекистон чемпионати. 2-тур
«МЕТАЛЛУРГ-W» - «БУНЁДКОР-W» - 0:6 (0:3)
16 февраль. Тошкент. «Ёшлик» спорт мажмуаси.
Голлар: Феруза Турдибоев, 5 - 0:1. Маҳлиё Сарикова, 8 - 0:2. Зумрадхон Назарова, 19 - 0:3. Маҳлиё Сарикова, 25 - 0:4. Людмила Карачик, 27 - 0:5. Людмила Карачик, 29 - 0:6.

Ўқилган: 826
Аёллар футболи Бунёдкор Футзал

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича