“Арсенал” ярим ҳимоячиси Месут Ўзил АПЛнинг 26-турида “Ньюкасл” дарвозасига гол урди.

Ушбу гол бўлгунича “тўпчилар” бир-бирларига 35 маротаба тўпни узатишди ва ушбу комбинацияда барча футболчилар қатнашишди.

Бу жорий мавсум Англия клублари ўртасида қайд этилган энг яхши натижа.