"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер Поль Погба билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди.
Сульшер жорий мавсум Погба учун аянчли бўлди деган саволга жавоб беришдан бош тортди: "Сиз мендан бундай гапни олмайсиз".
"Ушбу ўйинчи жароҳатланиб жамоага ёрдам бера олмаслик фикридан умуман йироқ. Поль – футболчи ва у футбол ўйнашни истайди. У ўз формасига кириши учун ҳозир тинмай меҳнат қилишини билади. Погба жуда ҳам кўп вақт ўтказиб юборди ва яхши формага кириш унинг учун синов.
Ўзим ҳам жароҳат туфайли кўп вақт ўтказиб юборганман. Бу фаолиятимнинг энг оғир пайти, бироқ бу футболчиликнинг бир қисми. Исталган пайт жароҳат олиш мумкин.
Мен Мино Райола билан суҳбатлашмадим, бу аниқ. Мен Погба билан унинг агенти ҳақида ҳам гаплашмадим, бироқ Поль – бизнинг ўйинчи, Райоланики эмас", - дейди Сульшер.
*****
Ҳамкорларимиздан:
1.000.000 сўмгача бонусни қўлга киритинг!
Оле-Гуннар Сульшер: Погба "МЮ" ўйинчиси, Райоланики эмас
Ўқилган: 2360