"Барса" Бартомеунинг ижтимоий тармоқларда қўллаб-қувватланиши учун пул тўламоқда

"Барселона" клуби президенти Жозеп Бартомеуни ижтимоий тармоқларда имижини қўллаб-қувватлаш учун I3 Ventures ширкати билан шартнома имзолаган, деб маълумот бермоқда SER Catalunya нашри.

Ушбу келишувнинг иккинчи мақсади – клубга муносабати бўлган айрим шахсларнинг обрўсига путур етказиш.

Жумладан I3 Ventures ширкати томонидан твиттер ва фэйсбукда бошқариладиган ўнлаб аккаунтлари орқали ҳужумчи Лионель Месси, ҳимоячи Жерар Пике ва таркибдаги айрим футболчиларга танқид қилинди ва кулгуга олинди.

Нашр клубнинг ушбу ширкатга шу каби хизматлар учун 1 млн евро тўлагани ҳақидаги молиявий ҳисоботларни қўлга киритди. "Барселона" клуби I3 Ventures ширкати билан ҳамкорлик қилганини инкор этмади ва фақатгина ижобий фикрлар билдирилиши бўйича келишув қилганини таъкидлади.

Ўқилган: 2438
Барселона Жозеп Бартомеу Испания чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича