Бир пайтлар Тревор Френсис 1 миллион пул тўланган илк британиялик футболчи эди. Бу воқеа 1979-йилда бўлганди.
Бир неча ўн йил ўтгач, бу миқдордаги пулдан ҳеч ким ҳайратланмай қўйди. 10 млн футболчилар учун тўланадиган стандарт нарх бўлиб қолди. Ҳозир эса футболчиларга 100 миллиондан зиёд пул тўланяпти. Сизга футбол тарихидаги 25 та энг қиммат харидлар рўйхатини тақдим этамиз.

25. Деннис Бергкамп – “Аякс”дан “Интер”га
1993 йилги трансфер нархи: £ 8,800,000
Ҳозирги кунга мослаштирсак: £ 136,146,017
Голландиялик футболчи “Интер”га келиб қўшилганда 24 ёшда эди. Италияда 52 ўйинда 11 та гол урган. Кейинчалик эса футболчини “Арсенал” 7,5 миллион фунтга сотиб олган. Лондонда унинг фаолияти гуллаб-яшнаган.

24. Андрей Шевченко – “Милан”дан “Челси”га.
2006 йилги трансфер нархи: £ 39,490,000
Ҳозирги кунга мослаштирсак: £ 136,561,389
Футболчи учун сарфланган 40 миллион фунт ўзини оқламади. Икки мавсумда 9 та гол ура олган.

23. Килиан Мбаппе – “Монако”дан “ПСЖ”га
2018 йилги трансфер нархи: £ 121,500,000
Ҳозирги кунга мослаштирсак: £ 137,751,205
Футбол тарихидаги иккинчи энг қиммат футболчи агар “ПСЖ”дан кетса, трансфер ҳозирги кундаги рекордни янгиласа керак. У, шубҳасиз, “Олтин тўп”нинг бўлажак соҳиби.

22. Луиш Фигу – “Барса”дан “Реал”га
2000 йилги трансфер нархи: £ 54,000,000
Ҳозирги кунга мослаштирсак: £ 137,777,072
Футбол тарихидаги энг шов-шувли трансфер. Фигунинг рақиб жамоага ўтиб кетганини мухлислар ҳазм қила олишмади. Ҳатто, Фигу “Ноу Камп”га келганда, унга қарата чўчқанинг бошини ҳам улоқтиришган. “Реал” эса бўлажак йил футболчисини сотиб олган эди.

21. Алан Ширер – “Блекберн”дан “Ньюкасл”га
1996 йилги трансфер нархи: £ 18,900,000
Ҳозирги кунга мослаштирсак: £ 138,026,584
Алан Ширернинг ҳозирги кунга қиёслагандаги баҳоси барча учун қизиқ. 90-йиллар футболини кўрмаган одам ҳам Ширернинг Англия футболидаги энг яхши ҳужумчилардан бири эканлигини эшитган. АПЛда 260 та гол урган футболчи учун 138 миллион арзондек туюлади.

20. Кака – “Милан”дан “Реал”га
2009 йилги трансфер нархи: £ 60,300,000
Ҳозирги кунга мослаштирсак: £ 139,108,075
“Олтин тўп”ни қўлга киритганидан бир йил кейин Кака “Реал”га о`тади, ўша вақтнинг пулида 60 млнга. Янги жамоасида 4 мавсум ўтказди ва битта чемпионлик, битта Испания кубогини қўлга киритади.

19. Предраг Миятович – “Партизан”дан “Валенсия”га
1993 йилги трансфер нархи: £ 9,000,000 евро
Ҳозирги кунга мослаштирсак: £ 139,240,244 евро
Рўйхатимиздаги машҳур бўлмаган футболчилардан бири. 1997 йилда Предраг “Олтин тўп” сўровномаси бўйича иккинчи ўринни олган. Ўшанда Роналдо совринни қўлга киритган эди. Лекин Миятович Зидандан олдинга ўтиб кетганди. У “Реал”да ҳам 3 мавсум тўп сурган ва 36 та голга муаллифлик қилган. Кейинчалик фаолиятини “Фиорентина”да давом эттирган.

18. Дэвид Бекхэм – “Манчестер Юнайтед”дан “Реал”га
2003 йилги трансфер нархи: £ 33,750,000 евро
Ҳозирги кунга мослаштирсак: £ 141,775,416 евро
“Галлактикос” таркибидаги футболчилардан бири. Ҳозирги кунга қиёслаганда 141 млн фунтга баҳоланган футболчи ўзига сарфланган шунча пулга муносиб эди.

17. Кристиан Вьери – “Лацио”дан “Интер”га
1999 йилги трансфер нархи: £ 41,830,000
Ҳозирги кунга мослаштирсак: £ 144,135,998
 Вьери ўйнамаган Италия жамоаси қолганмикан? Ҳужумчи Италиянинг 10 дан ортиқ жамоаси либосини кийган. Ундан ташқари Испаниянинг “Атлетико”си, Франциянинг “Монако”сида ҳам тўп сурган. Кейинчалик эса “Реал”га ҳам ўтган ва у ерда 6 йил давомида 125 та гол урган.

16. Златан Ибрагимович – “Интер”дан “Барселона”га
2009 йилдаги трансфер нархи: £ 62,550,000
Ҳозирги кунга мослаштирсак: £ 144,298,675
Златан “Барса”да фаолиятидаги энг омадсиз йилларини ўтказган. У ўзига сарфланган пулларга номуносиб дея танқид тошлари отилган. Златан 29 ўйинда 16 та гол урди ва Пеп билан можародан сўнг Италияга қайтди.

15. Фернандо Торрес – “Ливерпуль”дан “Челси”га
2011 йилдаги трансфер нархи: £ 52,650,000
Ҳозирги кунга мослаштирсак: £ 144,987,097
“Челси” ҳозир футболчи учун шунча пул сарфлагани борасида ўйлашни ҳам истамаса керак. Лондонда испан футболчисининг умуман ўйини ўхшамаган. 110 та ўтказган ўйинларида 20 маротаба рақиблар дарвозасини ишғол қилган.

14. Роналдо – “Барселона”дан “Интер”га