"Ливерпуль" Вернернинг трансфери бўйича "Лейпциг" билан алоқага чиқмаган

"РБ Лейпциг" клубига ҳужумчи Тимо Вернернинг трансфери бўйича "Ливерпуль"дан ҳеч ким алоқага чиқмаган.

Мерсисайдликлар футболчининг трансфери бўйича ҳеч қандай таклиф билан ҳам чиқмаган, деб маълумот бермоқда журналист Мануэль Вет.

"Лейпциг" клубининг бош директори Оливер Минцлафф: "Биз доимо "Ливерпуль"нинг бизга таклиф билан чиққани ҳақидаги хабарлара эшитамиз. Кимдир нимадир ўйлаб топмоқда, қолганлар эса хабарни кўчирмоқда. Вернер шу ерда бахтли ва мавсум якунига қадар жамоада ўйнайди" шундай деди.

Аввалги хабарларга кўра, "Ливерпуль" клуби Вернер учун 58 млн евро таклиф қилишга тайёр ва ушбу келишувни апрель ойига қадар якунламоқчи.

Ўқилган: 631
Ливерпуль РБ Лейпциг Тимо Вернер Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича