Футзал. Аёллар чемпионатига старт берилди

Кеча пойтахтимиздаги “Бунёдкор” академиясига қарашли спорт залида футзал бўйича аёллар ўртасида XV Ўзбекистон чемпионати учрашувлари старт олди.

“А” гуруҳи / 1-тур
“Бухоро-W” – “Сўғдиёна-W”  1:13 (95 томошабин)
Ҳакамлар: Хушнудбек Атамуратов, Иброҳим Жўраев, Азизжон Каримов, Шоҳрух Хожиев
Назоратчи: Фахриддин Муродов
Голлар: Нозигул Ғиёсов (7 автогол) – Ўғилой Қўчқорова (7, 36), Лианна Нарбекова (10), Диёрахон Хабибуллаева (13), Азиза Норбоева (17, 18, 23, 24, 38), Танзила Зарбиева (30), Эъзоза Шарипова (32), Холида Дадабоева (33 автогол)
Огоҳлантириш: Йўқ – Ўғилой Қўчқорова (17)

“B” гуруҳи / 1-тур
“Сурхон-W” – “Андижанка” 3:4 (80 томошабин)
Ҳакамлар: Ҳусан Музаффаров, Никита Афиногенов, Жамолиддин Нажмиддинов, Фурқат Азизов
Назоратчи: Фахриддин Муродов
Голлар: Нилуфар Муродова (9), Муқаддас Абдураҳмонова (39) – Махлиё Назарқулова (6), Ойгулхон Ёқубова (7 автогол, 35), Омадой Мингбоева (26, 38)
Огоҳлантиришлар: Йўқ – Мафтунахон Жўраева (2).

Куннинг иккинчи ярмидаги ёғингарчилик натижасида “Бунёдкор” спорт залида юзага келган муаммолар туфайли футзал бўйича аёллар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати 1-туридан ўрин олган “Навбаҳор-W” – “Пахтакор-W” ва “Бунёдкор-W” – “Локомотив-W” учрашувлари 18 февраль санасига қолдирилди.

Ўқилган: 324
Аёллар футболи Футзал

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича