"Реал" клуби "Селта"га қарши ўйин кенгайтирилган таркибни эълон қилди

"Реал" клуби Испания чемпионатининг "Сельта" жамоасига қарши ўйинда иштирок этиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Ушбу таркибга Эден Азар қайтди. Бельгиялик футболчи 26 ноябрь куни ЕЧЛ "ПСЖ" клубига қарши ўйинда жароҳат олган. Ўша кундан бошлаб футболчи майдонга тушмаётган эди.

Дарвозабонлар: Тибо Куртуа, Альфонс Ареоля ва Тони Фуйдиас.

Ҳимоячилар: Дани Карвахаль, Эдер Милитао, Серхио Рамос, Рафаэль Варан, Марсело ва Ферлан Менди.

Ярим ҳимоячилар: Тони Кроос, Лука Модрич, Каземиро, Федерико Вальверде ва Иско.

Ҳужумчилар: Карим Бензема, Эден Азар, Гарет Бэйл, Лука Йович ва Винисиус Жуниор.

"Реал" клуби якшанба куни 16 февраль ўз майдонида "Сельта" футболчиларини қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан 01:00да старт олади.

Ўқилган: 2690
Зинедин Зидан Испания чемпионати Реал Мадрид Сельта Эден Азар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича