Миланнинг "Интер" клуби Лаутаро Мартинесни "Барселона" ҳужумчиси Антуан Гризманнга алмаштириш учун уруниб кўради, деб маълумот бермоқда Tuttosport нашри.
Бундан аввал матбуотда аргентиналик футболчига "Барселона" клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди. Каталонияликлар Мартинесни Луис Сауреснинг ўрнига олиб келишни режалаштирган. Ушбу мавсум Лаутаро барча мусобақаларда 16та гол уришга эришган.
"Барселона" клуби ушбу келишувни амалга ошириш учун бир неча футболчисини ҳам таклиф қилиши мумкин. Каталонияликлар ушбу трансферга Артуро Видаль, Карлес Аленью, Филиппе Коутиньо ва Жан-Клер Тодибо каби футболчиларни қўшиш бўйича ўйламоқда. Бироқ, италияликлар ўз футболчиси учун жамоага 2019 йилнинг ёзида келиб қўшилган Антуан Гризманни талаб қилиши мумкинлиги айтилмоқда.
Франциялик футболчи "Барселона" таркибида жорий мавсум 32та ўйинда 12та гол уришга эришган.
"Интер" Мартинес учун "Барселона"дан асосий футболчисини талаб қилиши мумкин
Ўқилган: 2742