“Атлетико” сафарда “Валенсия” билан дуранг ўйнади

Испания чемпионатининг 24-туридан ўрин олган “Валенсия” – “Атлетико” учрашуви ўз якунига етди. “Месталья”да кечган баҳсда жанговар дуранг қайд этилди.

15-дақиқада Маркос Льоренте ҳисобни очган бўлса, 40-дақиқада Габриэл Паулиста мувоазанатни тиклади. Орадан уч дақиқа ўтиб Томас Парти яна мадридликларни олдинга олиб чиқди.

59-дақиқада Кондогбиа мезбонларнинг иккинчи голини уриб, ҳисобни тенглаштирди. Қолган вақтда гол бўлмади.

Ла Лига, 24-тур

Валенсия – Атлетико 2:2

Голлар: 0:1 – 15 Льоренте, 1:1 – 40 Габриэл Паулиста, 1:2 – 43 Томас, 2:2 – 59 Кондогбиа.

Валенсия – Доменек, Васс, Габриэл Паулиста (Диакаби, 90), Мангаля, Гайя, Ферран Торрес, Парехо, Кондогбиа, Солер (Черышев, 80), Гедеш (Гамейро, 60), Макси Гомес.

Атлетико – Облак, Арьяс (Мората, 66), Савич, Фелипе, Лоди (Врсалько, 53), Льоренте, Томас, Коке (Феррейра Карраско, 77), Сауль, Витоло, Корреа.

Ўқилган: 1188
Атлетико М Валенсия Испания чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича