Евро-2020 мусобақаси чипталарига рекорд даражада талаб бўлмоқда

Шу йили ёзда бўлиб ўтадиган "Евро-2020" мусобақаси ўйинларига чипталар рекорд даражада ошиб кетган. Маълум бўлишича 2019 йил декабр ойида УЕФA сайтига 8.977.427 чиптани олиш учун аризалар келиб тушган. Бу Евро-2016 олдидан шу даврга нисбатан уч баравар кўп дегани.

19,3 миллион ариза берилган чипталарни сотилишининг биринчи босқичини инобатга олган ҳолда, талаб қилинган чипталарнинг умумий миқдори 2,5 миллион таклиф билан 28,3 миллионни ташкил этди ва талаб Евро-2016 кўрсаткичларига кўра икки баравар оширилди.

Евро-2020 ўйинлари учун сотиладиган чипталарнинг ярмидан кўпроғи энг паст нарх тоифасидаги чипталардан тушган - Боку, Бухарест ва Будапештда бўлиб ўтадиган гуруҳ босқичи ўйинлари учун чипталар учун 30 евро.

"Уэмбли”да бўлиб ўтадиган Евро-2020 нинг финал босқичи учун 714 мингдан ортиқ сўровлар келиб тушди, бу стадион сиғимидан қарийб саккиз баравар кўп.

Мурожаатларнинг деярли 64 фоизи мусобақани қабул қилувчи мамлакатларнинг фуқароларига тўғри келади.

Ўқилган: 3406
Евро-2020

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича