Клопп Салоҳнинг Олимпиадага қатнашиши ҳақида: Мени қўйиб юборади деб, ўйлайсизми?

"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп ҳужумчи Муҳаммад Салоҳнинг Олимпиада-2020 ўйинларига кетиши ҳақидаги хабарларга ўз фикрини билдириб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, сал аввал Миср Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Шавки Ғариб 27 ёшли юлдузни Олимпиадага жалб қилиши ҳақида маълум қилганди.

"Мавсум оралиғида мен керакли футболчини йўқтишни истайманми? Йўқ, албатта! Бу кўриниб турибдику. Лекин, бошқа жиҳатларни ҳам кўриб чиқишимиз керак. Мен Мо билан гаплашаман.

Ҳозирча, қарор қабул қилмадик, унисини вақт кўрсатади", - дейди Клопп.

*****

Ҳамкорларимиздан:

1.000.000 сўмгача бонусни қўлга киритинг!

Ўқилган: 1243
Ливерпуль Муҳаммад Салоҳ Олимпиада Юрген Клопп

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича