Муҳаммад Салоҳ "Токио-2020"да қатнашиши мумкин

“Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Токиода бўлиб ўтадиган олимпия ўйинларида қатнашиши мумкин.

Миср олимпия терма жамоаси бош мураббийи Шавқи Ғариб 27 ёшли футболчини ушбу мусобақага чақирмоқчи.

“Таклиф қилиниши мумкин бўлган 23 ёшдан катта бўлган  футболчилар орасидан биз ҳозирча Салоҳ номзодига тўхталдик, чунки у дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири.

Мен у билан Миср U23 сафида Олимпиадада иштирок этиш ҳақида гаплашмадим, лекин тўғрисини айтсам унинг ўйинларда қатнашиши унинг ўзига ҳам боғлиқ”, - дейди Ғариб.
 
Эслатиб ўтамиз, Токиодаги футбол бўйича мусобақа 22 июль бошланади.

Ўқилган: 907
Муҳаммад Салоҳ Олимпиада

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича