"Ливерпул" ёзда германиялик ҳужумчини сотиб олмоқчи

“Лейпциг” ҳужумчиси Тимо Вернер “Ливерпул” клубига ўтиши мумкин.

“Ливерпул” жамоаси бош мураббийи Юрген Клоппнинг шахсан ўзи футболчига қизиқиш билдирмоқда, деб хабар бермоқда Sport Bild нашри. Мерсисайдликлар футболчининг агенти билан алоқага чиққан.

Ҳозирда томонлар келишувга эришмаган. Ёзда Вернернинг шартномасида 60 миллион евро товон пули ҳақидаги банд фаоллашади.

Вернер Германия чемпионатининг ушбу мавсумида 21 та ўйинда 20 та гол ва 6 та голли узатма амалга ошриди.

Ўқилган: 1149
Ливерпуль РБ Лейпциг Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича